Исроил ва АҚШ Америка элчихонасини Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчириш масаласига яна қайтди.

Бу ҳақда The Times of Israel манбаларга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ушбу масала Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳамда АҚШ президентининг маслаҳатчиси Жаред Кушнер томонидан муҳокама этилган. Бу Америка етакчиси Дональд Трамп куёви Яқин Шарқ давлатига амалга оширган ташрифи вақтида юз берган.

Нашрнинг ёзишича, элчихонани кўчириш масаласи «ҳар икки томондан кўтарилган».

Аввалроқ Трамп АҚШ элчихонасини Ал-Қудсга кўчириш ниятида экани тасдиқланганди.