ГФР канцлери Ангела Меркелнинг ҳар йилги матбуот анжумани давомида ишонч билдиришича, Россияга нисбатан санкцияларнинг бекор қилиниши Германияга ҳам фойда келтиради. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Агарда Минск келишувларига риоя этилса, бу санкцияларни бекор қилиш учун зарур бўлган шартларга амал этилаётганидан дарак беради», - деган у.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Украинада ўт очиш режимига риоя этиш келишувнинг муҳим бандларидан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг июль ойи охирларида Путин, Меркель, Макрон ва Порошенко Донбассдаги вазиятни муҳокама қилишганди.