Германия Туркия билан яхши муносабатлардан манфаатдор, бироқ ҳақиқатда барчаси бошқача кўринишда. Бу ҳақда ГФР канцлери Ангела Меркель маълум қилди.

«Мен Туркия билан муносабатлар яхшироқ бўлишини хоҳлайман, бироқ биз ҳақиқий вазиятга тик қарашимиз лозим», - дея унинг сўзларини келтиради Deutsche Welle.

Меркелнинг қўшимча қилишича, Анқара ҳуқуқ устуворлиги принципига амал қилса, муносабатлар тикланиши мумкин.

Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриель Туркия Эрдўған вақтида ЕИ таркибига кирмаслиги ҳақида маълум қилганди.