Ўзбекистонга «Human Rights Watch» халқаро ноҳукумат ташкилотининг делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Олий суд, Бош прокуратура, ташқи ишлар, ички ишлар, адлия, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, бошқа давлат ва нодавлат тузилмаларда учрашувлар ўтказиш ва мамлакат ҳудудларида бўлиш режалаштирилган.

Human Rights Watch каби ташкилотлар Ўзбекистонга қайтиши мумкин