Мексика қирғоқларида юз берган жуда кучли зилзила оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

8,2 магнитудали жуда кучли ер силкиниши 8 сентябрь куни эрталаб Пихихьяпан шаҳридан 96 километр жануби-шарқда юз берган. Зилзила ўчоғи 35 километрлик ер тубида жойлашгани айтилмоқда.

Аввалроқ Мексикада жуда кучли зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони ортаётгани хабар берилганди.

Бундан ташқари, Мексика қирғоқларида цунами тўлқинлари қайд этилган.