АҚШнинг Майами халқаро аэропортида полиция пичоқ билан қуролланган эркакка қарата ўт очди, шундан сўнг J терминали ёпилди, деб хабар бермоқда Miami Herald.

Таъкидланишича, эркак яраланган ва шифохонага олиб кетилган.

Аниқлик киритилишича, аэропорт йўловчилари ва ходимлари учун айни вақтда таҳдид ёки хавф йўқ.

Августда Майамида отишма туфайли савдо маркази эвакуация қилинганди.