Сурия ҳукумат қўшинлари Дайр аз-Зор яқинидаги Ат-Тайм нефть конини ИШИД террорчилик гуруҳидан озод қилишди. Бу ҳақда SANA агентлиги ҳарбий манбага асосан хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Сурия қўшинлари нефть кони озод этилганидан сўнг шаҳарга қараб ҳаракатланишда давом этишмоқда.

Таъкидланишича, террорчилар жанглар вақтида катта йўқотишларга учраган.

Аввалроқ Сурияда йирик фармацевтика заводи иши тиклангани хабар берилганди.