«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг таъкидлашича, унинг шахсан ўзи Раҳим Стерлингни «Арсенал»га Алексис Санчес учун алмашишини тақиқлаган.

«Арсенал»билан трансфер ойнасининг сўнгги кунида музокаралар олиб борганимизда,улар Стерлингни қўлга киритишни исташди.

Улар мен билан суҳбатлашишди ва мен уларга дарҳол айтдим: «Ҳеч қандай вариантингиз йўқ, трансфер учун нол имконият. Бу алмашинувнинг амалга ошиши бир фоизгаям тенг эмас, чунки мен Раҳимга тўлиқ ишонаман».

«У бор-йўғи 22 ёшда, у инглиз, Раҳим яна ўсишга қодир футболчи. Биз фақат Санчесни пул эвазига сотиб олишга тайёр эдик.

Якунда Алексис «Арсенал»да қолди. Қишки трансферлар вақтида нима бўлишини билмайман, баъзида шундай трансферлар амалга ошмай қолади», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Sky Sports.