ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари АҚШга яқинлашаётган «Ирма» довули жуда кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликлар олиб келиши мумкинлигидан хурсандликларини яширишмаяпти. Экстремистлар табиий офатни «халифалик аскари» деб аташмоқда, дея хабар беради терроризмни аниқлаш бўйича разведка гуруҳи директори Рита Кац. Бу ҳақда Life.ru ёзмоқда.

Бундан ташқари, террорчиларнинг фикрича, Қўшма Штатлар учун яқинлашаётган довул оқибатлари 11 сентябрь фожиалари билан бир хилда бўлади. Ўшанда Бутунжаҳон савдо маркази ва Пентагон биноларидаги терактларда 2977 киши қурбон бўлганди.

Шунингдек, террорчилар бу америкаликларнинг Мўсулдаги ҳарбий ҳаракатлари учун табиат қасоси эканини айтишмоқда.

Аввалроқ Флоридада «Ирма» туфайли 5 млн киши эвакуация қилиниши мумкин экани хабар берилганди.