Бокс бўйича жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов она замини Бухорога етиб келди.                                                                 

Боксчини Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Жамол Носиров ҳамда яқинлари Бухоро вилоят аэропортида тантанали кутиб олишди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Ғиёсов Германиядаги жаҳон чемпионатида олтин медаль олган ягона Ўзбекистон спортчиси ҳисобланади. 

Шунингдек, у мухлислар эътирофи бўйича мусобақанинг энг яхши боксчиси, деб тан олинди.