Англия премьер-лигасининг 4-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» жамолари учрашувида (биринчи бўлимдан сўнг — 2:0) Серхио Агуэро ҳисобни очди.

Ушбу гол Агуэронинг Англия премьер-лигасида урган 124-голи бўлди ва бу натижа орқали Агуэро АПЛда тўп сурган европалик бўлмаган футболчилар ичида бундай натижа қайд этган илк футболчи бўлди ва у тўпурарлар рўйхатида етакчи бўлиб олди.

Шунингдек Агуэро «Ливерпуль»га қарши «Этиҳад»даги сўнгги олти учрашувда олтинчи голини киритишга муваффақ бўлди.