Украина давлат чегара хизмати раҳбарининг ёрдамчиси Олег Слободяннинг айтишича, украиналик чегарачилар «Шегини» ўтказиш пунктида қурол қўллашмаганига сабаб – аввалдан куч қўлламаслик ҳақида топшириқ олишган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Журналистлар чегарачилар нима учун қурол қўллашмагани ҳақида сўрашмоқда. Жавоб бераман: чегарачилар қурол ва жисмоний куч ишлатмаслик ҳақида топшириқ олишган, сабаби «тинч акция» бўлиб ўтаётганди», - дея аниқлик киритди у.

Аввалроқ Саакашвили тарафдорлари билан Украина чегарасини ёриб ўтгани хабар берилганди.