Ўзбекистоннинг “VERO” қувурлар маркаси Қозоғистон бозоридаги улушини кенгайтириш максадида 5-8 сентябрь кунлари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган "Aqua Therm Almaty-2017" кўргазмасида иштирок этди. 

Кўргазмада  100 дан ортиқ мамлакат вакиллари мунтазам қатнашиб келади. Таъкидлаш жоизки, VERO савдо белгиси кўргазмага ташриф буюрган меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва бир нечта халқаро келишувлар имзоланди.

Барча уй қуриш ёки уни таъмирлаш вақтида сифатли, чидамли қурилиш материалларидан фойдаланишни истайди. Синалган техника йиллар ўтгандан кейин ҳам ёқимсиз ташвишларни келтириб чиқармайди. Қувурлар эса уйнинг таъмирланишида муҳим ва асосий ўрин тутади, зеро аксарият кўпчилик уйини таъмирлашни айнан қувур ўрнатиш ёки уларни янгилашдан бошлайди. 

Фото: veropipe.uz

Ҳозирги кунда MASTER компанияси негизида асос солинган VERO савдо бренди остида поливинилхлорид (ПВХ), полипропилен-рандом (ППР) дан янги замонавий пластик қувурлар, канализация қувурлари ва уларга керак бўладиган дренажлар ҳамда қўшимча аксессуарлар ишлаб чиқарилмоқда. 

Бугунги кунда компания маҳсулотлари Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон мамлакатларига экспорт қилинади. 

Фото: veropipe.uz

VERO қувурлари сифати ва чидамлилиги хориж сифати билан бемалол беллаша олмоқда. Нархнинг сифат билан мутаносиблиги эса маҳсулотга бўлган талабни янада оширмоқда.  Бунинг исботи ўлароқ маҳсулотга бўлган талабнинг нафақат Ўзбекистонда балки экспорт географиясида ҳам ўз аксини топаётганлигидир.

Фото: veropipe.uz

Жаҳон стандартларига мос равишда ишлаб чиқарилаётган VERO қувурлар тизими изоляция, таъмирлаш, қайта ишлов бериш учун ортиқча харажатлар талаб қилмайди. 

Фото: veropipe.uz
Фото: veropipe.uz

Компания фаолияти ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг: 
Тошкент шаҳри, Чорбоғ кўчаси, 27 уй. 
Сайт: www.vero.uz  
E-mail:  veropipe@yandex.ru
Телефон: +998(71)129-04-44

Реклама ҳуқуқи асосида.