2017 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиқовни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи ва олий даражада бўлиб ўтган музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг аниқ масалалари муҳокама қилинди.