Ямайкада айни вақтда сайёрамизнинг энг кекса инсони ҳисобланган 117 ёшли Вайолет Мосс Браун вафот этди. Бу ҳақда 16 сентябрда твиттерда Ямайка бош вазири Эндрю Холнесс маълум қилди

Вайолет Мосс Браун бунгача энг кекса инсон деб ҳисобланган, 1900 йилда туғилган италиялик Эмма Моран вафотидан кейин 2017 йил апрелда сайёрамизнинг энг кекса инсони деб тан олинганди.

Браун 1900 йил 10 мартда Трелонида таваллуд топган. 2010 йилда аёл маҳаллий нашрга берган интервьюсида чўчқа ва товуқ гўшти емаслигини, спиртли ичимлик ичмаслигини айтганди. “Ишонасизми, мен гоҳида ўзимдан сўрайман: мен ҳақиқатан ҳам 110 ёшдаманми? Чунки мен ўзимни 110 ёшдек ҳис қилмайман”, деб айтганди ўшанда момо. 2017 йил 26 июлда аёл тарихдаги энг кекса одамлар рўйхатида 5-ўринни эгаллаганди. 

Фото: AP