Ўзбекистон чемпионатининг 22-туридан ўрин олган марказий учрашувда Тошкентнинг икки жамоаси «Локомотив» ва «Пахтакор» жамоалари куч синашди.

Учрашувнинг асосий қисмида жамоалар асосий қисмида иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилгани учун ҳисоб очилмай турганди. Бироқ 83-дақиқага келиб мувозанат бузилди. Гиди Канюкнинг жаримадан етказиб берилган тўпига биринчи бўлиб етиб келган Марко Симич боши билан Нестеров дарвозасини аниқ нишонга олди. Ушбу гол ўйин охирига қадар ўзгармади ва натижада «Пахтакор» муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан кейин «Пахтакор» ҳисобидаги очколар сони 38тага етди. «Локо» эса 45 очко билан етакчиликни давом эттирмоқда.

Олий лига, 22-тур

«Локомотив» – «Пахтакор» 0:1 (0:0).
Гол: Марко Симич (83)
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Олег Зотеев, Кахи Махарадзе, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Тимур Кападзе, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев, Жалолиддин Машарипов, Олабиранг Блессинг (Диёр Туропов, 66), Мурод Бобожонов (Азизбек Амонов, 79).
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Владимир Козак, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Ростин Гриффитс (Акбар Исматуллаев, 69), Суҳроб Нуруллоев (Камолиддин Тожиев, 88), Гиди Канюк, Тиаго Безерра, Игорь Сергеев (Достон Иброҳимов, 78).

Огоҳлантиришлар: Алибоев (70), Ҳошимов (74), Темур Кападзе (90+2).