Украина ва АҚШ президентлари Пётр Порошенко ва Дональд Трамп Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Бош ассамблеяси сессияси доирасида 21 сентябрда учрашишди.   

"Президент Трамп Украина иқтисодиёти ва мудофаа имкониятлари ўсишига кўмак бераётган ислоҳотларни ижобий қаршилади ва президент Порошенкони коррупцияни йўқ қилиш ва мамлакатда бизнес-муҳитни яхшилаш бўйича ишни давом эттиришга чақирди", деб айтилган АҚШ президенти маъмурияти берган хабарда.

Трамп, шунингдек, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган. Бундан ташқари, икки давлат етакчиси Украина шарқида тинчликка эришиш йўлларини муҳокама қилишган.