Франция чемпионатининг 7-туридан ўрин олган эътиборга молик учрашувлардан бири Монпельеда бўлиб ўтди. Маҳаллий жамоа пешқадам «ПСЖ»ни қабул қилди.

Неймарсиз майдонга тушган парижликлар бу учрашувда муваффақият қозона олишмади. 90 дақиқа давомида дарвозалар ишғол қилинмади ва учрашув нурсиз дуранг билан тугади.

Ушбу натижадан кейин «ПСЖ» ҳисобидаги очколар сони 19тага етди ва жамоа ҳамон турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Франция чемпионати, 7-тур

Монпелье – ПСЖ 0:0

Монпелье: Лекомт, Педру Мендеш, Илтон, Конгре, Руссийон (Мукиеле, 71), Скири, Самбия (Пирис, 70), Сессеньон, Ласн, Агиляр, Нинга (Мбенза, 82).
ПСЖ: Ареоля, Маркиньос, Берчиче, Меньё (Дани Алвес, 71), Тиаго Силва, Верратти, Мотта (Ло Чельсо, 80), Рабьо, Дракслер (Лукас Моура, 66), Мбаппе, Кавани.
Огоҳлантиришлар: Маркиньос (12), Нинга (31), Педру Мендеш (41), Лукас Моура (75).