Чиноз туманида истиқомат қилувчи Н.П. муқаддам ҳам жиноят содир этганлиги боис жавобгарликка тортилган бўлсада, бундан хулоса чиқармай ўзгаларнинг мол-мулкини яширин  равишда талон-тарож қилишга уринади, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ.

2017 йил 10 сентябрь куни соат тахминан 01:00ларда ўзининг жиноий шериги В.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, шу туманда яшовчи З.Х.нинг қўйхонасига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан жами нархи 3 миллион сўмлик бўлган 3 бош қўчқорни яширин равишда ўғирлаб, жиноят содир этган жойдан яширинади.

Ўғирланган қўйларни қассобга сотиб юборишади. Ички ишлар органлари томонидан ўғирлик ҳолати бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлигидан хабар топган Н.П. ва В.А. ўзларининг хатти-ҳаракатларини бекитиш мақсадида, ўғирланган қўйларни жабрланувчи яшовчи маҳаллага олиб келиб қўйиб юборишади.

Ҳозирги вақтда Н.П. ва В.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.