Оқ уйдаги брифингда Оқ уй вакили Сара Сандерс яқин орада қуролни эркин сотиш ҳақида баҳс-мунозара албатта бўлишини, бироқ ҳозир Лас-Вегасдаги қурбонлар ҳақида ўйлаш кераклигини айтди.

"Ҳозир сиёсий баҳслар вақти эмас. Ҳозир қурбонлар ҳақида ўйлаш лозим. АҚШда қуролни эркин сотиш бўйича баҳс яқин кунларда бўлиб ўтади ва биз бу ҳақда кўпроқ билиб оламиз", деб айтган Сандерс.

Лас-Вегасдаги отишма маҳаллий вақт билан 1 октябрь кечки вақт мусиқа фестивали вақтида содир этилган. Отишмани содир этган 64 ёшли Стивен Пэддок қўлидан 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, 400 дан кўпроқ одам жароҳат олган. Босқинчининг ўзи ҳам ўлган. Ушбу фожиа АҚШда энг кўп қурбонларга олиб келган отишма бўлди.