1 октябрда Лас-Вегасда 59 кишини ўлдирган ва 527 кишини яралаган мерган отишмани оптик нишонга олгичли милтиқдан олиб борган бўлиши мумкин. Бундан ABC телеканали томондан жойлаштирилган видео гувоҳлик беради. 

Телеканал кўрсатган видеода очилиб ётган эшик ва полиция хонага эшикни бузиб кириши оқибатида ундан ажралган ёғоч бўлаклари кўриниб турибди. Хонанинг полида эса оптик нишонга олгичлик милтиқ турибди. Эҳтимол бу АҚШда оммабоп бўлган AR-15 милтиғи бўлиши мумкин. Аввалроқ қотил унда бўлган ўнлаб қурол ичидан айнан шуни қўллаган бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.