Англиянинг «Ҳалл Сити» клуби томонидан ташкил этилган шоу тадбирларидан бирида оддий мухлис кутилмаган натижага эришди.

Гап шундаки «Ҳалл Сити» навбатдаги мавсум бошланишидан олдин мухлислар ўртасида махсус Crossbar Challenge танловини ўтказган. Қоидага кўра, мухлислардан бири чиқиб, узоқ масофадан туриб дарвоза тўсинини нишонга олиши керак бўларди. Бу ишни уддалаш учун эса учта имконият берилган. Энг қизиқ томони Жон исмли мухлис уччала уринишда ҳам хатога йўл қўймасдан ноёб натижага эришган.