"Реал" сардори Серхио Рамос франциялик мутахассис Зайниддин Зиданнинг бош мураббий қилиб тайинланишидаги роли ҳақида гапириб берди.

"Яшириб нима қиламан, Зизунинг бош мураббий қилиб тайинланиши ҳақида мендан сўралганда, индамай, бошимни қимирлатиб, маъқулладим. Чунки бу инсоннинг клубдаги вазиятдан хабардорлигини билардим... Уни бош мураббий қилиб тайинлаш ғояси менга жуда ёқди. У бизга ишонч билдириши мумкинлигини айтдим", - деди 31 ёшли ҳимоячи France Football хабарида.