АҚШ доллари ва евро Москва биржасида фаол тарзда қимматлашмоқда. Доллар курси бозор иштирокчилари томондан валюта ликвидлигига талаб ошгани ортида 25 августдан бери илк маротаба 59 рублдан қимматлади. 

АҚШ доллари 59,14 рублни, яъни аввалги савдолар ёпилишидан олдинги нархдан 97,5 тийин кўпроқни ташкил қилган. Евро курси эса 91 тийинга қимматлаб, 68,71 рублни ташкил қилган.  

"Интерфакс-ЦЭА" мутахассисларининг фикрича, рублнинг доллар ва еврога нисбатан курси бир неча кунлик дам олиш олдидан пасайган.