Орегон штатининг Клакамас округи полиция патрули курьердан келиб тушган қўнғироққа кўра воқеа жойига чиққан. Курьер ёрдам бериш ҳақидаги ҳайқириқларни эшитгач полицияни чақиртиришга қарор қилган, бироқ аниқланишича, бақираётган одам эмас, тўтиқуш бўлган. Бу ҳақда The Oregonian нашри хабар берган.  
 
Таъкидланишича, UPS курьерлик хизмати ходими машинада кетаётганда, уйлардан бири ичидан ёрдам бериш ҳақидаги овозларни эшитган. У рафиқасига телефон қилиб, полиция чақиртиришни айтган.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар ҳам ичкаридан кимдир ёрдам сўраётганини эшитишган. Улар уйга киришганда не кўз билан кўришсин,  ёрдам сўраётган одам эмас, тўтиқуш бўлган.