Жуда катта акулалар Би-би-си каналининг «Мовий сайёра 2» лойиҳаси сув ости кемасига ҳужум қилди. Энг ҳаяжонли лаҳзалар акс этган видео YouTube’да жойлаштирилди.

Суратга олиш гуруҳи батискафда 750 метрлик чуқурликка тушган, улар ўлган кашалот (тиши ўткир йиртқич кит)нинг танаси билан нималар рўй бераётганини суратга олишмоқчи бўлган.

Жамоа Атлантика океанининг тубида «сузиб юрган» ўлик кашалотни кузатиб борди. Шу пайтда батискаф акулалар тўдаси томонидан ҳужумга учради, улар ўлик кашалот билан озиқланаётган бўлган.

Роликни 6 кун ичида 1,2 миллион маротаба томоша қилишди.