Испания ҳукумати вакили Иньиго Мендез де Вигонинг маълум қилишича, Мадрид Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари йиғилишида Россия ва бошқа давлатлардан бўлган ҳакерларнинг Каталониядаги вазиятга эҳтимолий аралашуви бўйича масалани кўтаради. Бу ҳақда El Pais газетаси хабар бермоқда.

«Ҳукумат шу фактни тасдиқладики, ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган кўплаб хабарлар ва амалиётлар Россия ҳудудидан тарқатилган», - дея айтиб ўтди вакил.

Унинг таъкидлашича, Испания Европа Иттифоқининг бу масала бўйича жиддий муносабатидан умид қилмоқда.

Аввалроқ Испания суди Каталония парламенти спикерини ҳибсга олгани хабар берилганди.