Ҳаётдаги энг яхши нарсалар бепул бўлиши мумкин, бироқ уларга эришиш учун кўп вақт, куч-ғайрат ва қатъийлик керак бўлади. BusinessInsider шакллантириш бироз қийин бўлса-да, зарур ҳисобланган 16 кўникма билан бўлишди.

1. Бошқаларга ғамхўрлик қилинг

Эмпатия — кўпчилик ёдидан чиқариб юборадиган асосий инсоний хусусият. Бу бошқа одамнинг кечинмаларини ҳис эта билишдир. Айнан эмпатия одамлар билан ишловчи оддий мутахассисларни биринчи тоифали мутахассисларга айлантиради, ходимларни бир жамоа бўлиб ишлашга илҳомлантиради, апатияни енгиб ўтиб, шунчаки маошдан бошқа нарсаларга ҳам интилишга ёрдам беради.

2. Тўйиб ухлаш

Кун тартибини ишлаб чиқиш жуда муҳим, бу уйқу сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Муайян тартибга риоя қилиб, уйқуга кетишингиз ва эрталаб уйғонишингиз осонлашади ва умуман яхшироқ ухлай бошлайсиз.

Фото: Лайфхакер

3. Вақтни тақсимлаш

Бугунги кунда вақтни тақсимлаш айниқса қадрли. Афсуски, тайм-менежментнинг бир универсал усули йўқ. Айнан сиз учун қўл келувчи режимни топишга ва унга риоя қилишга ҳаракат қилинг.

Фото: Лайфхакер

4. Ёрдам сўраш

Сизга қачон ёрдам кераклигини англаб етиш ва ёрдам сўраб бировга мурожаат қилиш жуда қийин, зеро ҳеч ким заиф ва қобилиятсиз бўлиб кўрингиси келмайди. Бироқ, олимларнинг маълумотларига кўра, бундай илтимос ҳамкасбларимизда бизга бўлган ишончни янада оширар экан.

Бир инсондан маслаҳат сўрар эканмиз, биз унинг билимлари ва тажрибасини тан олаётган бўламиз, у эса бизга янада кўпроқ ишона бошлайди.

5. Ижобий ички мулоқот олиб бориш

Бошқаларнинг сиз ҳақингизда нима деб ўйлаши муҳим эмас. Ўзингиз нима деб ўйлашингиз муҳим. Бироқ атрофдагилар сизга ишонмаётган бир пайтда сизни қўллаб-қувватловчи ишончнинг бундай даражасига эришиш учун жуда кўп вақт кетади. Шу боис ижобий ички мулоқот жуда муҳим. Бироқ ўзингиз ҳақингизда салбий фикрлаш, аксинча, секин-аста ўзингизга бўлган ишончдан маҳрум қилади.

Фото: Лайфхакер

6. Изчил ҳаракат қилиш

Ҳар қандай ишда муваффақиятга эришиш учун изчиллик зарур. Нимага интилманг, барчасида изчилликнинг аҳамияти катта: спорт билан шуғулланиш, ниманидир ўрганиш ёки муҳим лойиҳани тугаллаш. Одамлар кўпинча муайян даражага етгач, янада яхши ишлаш ўрнига ўз  ҳаракатларини сусайтиришади. Эришган даражасини сақлаб қолиш учун янада қаттиқ ишлаш ва изчилликка риоя қилиш керак бўлади.

7. Бировларнинг ишларига аралашмаслик

Бировларнинг ишига аралашиб, ҳеч кимга ёрдам бера олмайсиз, шунчаки вақт, куч-ғайрат ва воситаларингизни зое кетказганингиз қолади холос. Дунёдаги энг одил инсон бўлсангиз ҳам, бошқаларнинг ишига аралашишга ҳуқуқингиз йўқ. Буни ёдда сақлаб, унга риоя қилиш учун кўп вақт керак бўлади.

8. Суҳбатдошни тинглаш

Ишхонада қўнғироқлар ва хабарлар доим бизни чалғитади, суҳбатдошга диққатни қаратиш осон бўлмайди. Мулоқот вақтида диққатингизни жамлай олмасангиз, суҳбатдошингизнинг сўнгги гапини такрорлашга ҳаракат қилинг. Шунда гап нима ҳақидалигини эслаб қоласиз.

Фото: Лайфхакер

9. Вақтида тилни тийиш

Баъзан ўз фикрларингизни билдиришдан тийилганингиз маъқул. Нимадандир жаҳлимиз чиққанида, бировдан хафа бўлганимизда ёки ҳаяжонланганимизда мияга келганини гапириб юборамиз. Кейин эса афсусланиб юрамиз.

10. Янги тилларни ўрганиш

Бу кўникма фақат карьерада ва бошқа мамлакат фуқаролари билан мулоқот қилишда ёрдам бериш билангина чекланиб қолмайди. Янги тил билан бирга янгича дунёқараш, янги ҳиссиётлар ва янгича фикрлаш усули  шаклланади.

11. Ўй-фикрларни бошқариш

Ўзингиз истаган иш билан шуғулланиш ва мақсадга эришиш учун фикрларингизни керакли томонга йўналтириш зарур. Мураккаблик шундаки, ўтган йиллар тажрибаси бизга ва фикрларимизга катта таъсир кўрсатади. Бироқ ўтмишингиз келажагингиз устидан ҳукм чиқаришига йўл қўйманг.

12. Фисқи-фасоддан йироқ бўлиш

Ҳар қандай муносабатларнинг асоси — ишонч. Бировнинг ортидан гапириш ишончни сўндиради. Шунга қарамай, бошқаларни муҳокама қилишдан воз кечиш қийин. Муҳим суҳбатларни қўйиб юборишга, баъзи одамлардан узоқлашишга ва доимо "Гапингизни бўлганим учун узр, бироқ тўғриси, менга бунинг қизиғи йўқ", дейишга тўғри келади. Шундай бўлса-да, мақсадларингиздан воз кечманг, шунда катта мукофот - ишончни қўлга киритасиз.

Фото: Лайфхакер

13. Айни дамда яшаш

Биз камдан-кам ҳолатлардагина айнан ҳозирги дамда бўламиз. Баъзан нима қилаётганимизни ҳам сезмаймиз ва бошқа ўй-хаёллар гирдобида юрамиз.

Биз келажак ҳақида қайғурамиз ёки ўтмиш хаёллари билан юрамиз ва бу бизга айни дамдан баҳра олишга имкон бермайди.

14. Омма олдида гапириш

Жуда кўпчилик омма олдида чиқиш қилишга қийналади. Ҳатто машҳур ишбилармон Уоррен Баффет ҳам омма олдидаги чиқишлардан шунчалик қўрққанки, нутқ сўзлаши олдидан кўнгли айний бошлаган. Бундай қўрқувларни енгиб ўтиш учун у имкон қадар кўпроқ тажриба қилишни тавсия қилади.

15. Атрофдагилар билан самимий бўлиш

Баъзан одамлар билан мутлақо самимий бўлиш ноқулайдек, лекин бу бирор нима дейиш кераклиги учунгина ёқимли хушомад қилишни билдирмайди. Facebook COO Шерил Сэндберг радикал очиқликка риоя қилишни тавсия қилади. Бу қайғуришнинг шундай турики, унда биз ҳақиқатни айтиб, инсоннинг жаҳлини чиқаришдан қўрқмаймиз.

Фото: Лайфхакер

16. Ўзингизни алдамаслик

Ноҳақ эканингизни тан олиш жуда қийин. Бироқ ҳамма хато қилади. Энг ёмони, уларни тан олмай, керакли хулоса чиқармаслик.