Кутилмаганда теккан меросдан хурсандчиликда ўлиш “амримаҳол” бўлса-да, бироқ биржа ёки қиморда ютқазиш одамнинг ўлимига олиб келиши мумкин.

Кардиолог-шифокорлар ва олимлар Жанубий Африканинг юрак-томир касалликлари уюшмасининг 18-конгрессида кўплаб мутахассисларни хавотирга солган ҳисоботни тингладилар. Аниқланишича, аксарият ўлим билан туговчи инфарктлар у ёки бу молиявий йўқотишлар билан боғланган экан.

Йоханнесбургдаги Витватерсранд университети олимлари ўткир юрак етишмовчилиги хуружларининг аксарият қисми  у ёки бу тарзда психосоциал омиллар билан боғланганини қайд қилишди. Бу омиллар орасида биринчи ўринда молиявий маблағлар ва бошқа активлар туради.

Олимларнинг айтишича, агар одам узоқ вақт давомида молиявий қийинчиликлар билан боғлиқ кучли стрессларни бошдан кечирган бўлса, унда Миокард инфаркти пайдо бўлиши хавфи ошар экан.

Олимларнинг таъкидлашича, инфарктни келтириб чиқарувчи молиявий хатарларга оилавий, шахсий муносабатлар ва карьера билан боғлиқ муаммолар таъсир қилиши мумкин. Олимларнинг айтишича, буларнинг барчаси инсон саломатлигига ёмон таъсир ўтказади.