Саудия Арабистонидан ўз истеъфоси ҳақида маълум қилган Ливан бош вазири Саад Ҳаририйнинг айтишича, хавфсиз шароитда қолмоқда ҳамда Ливанга қайтиб кетади. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берган.

"Ливан президенти Мишель Аунга яна бир бор мурожаат қилмоқчиман. Менда ҳаммаси яхши, ҳамда мен, ваъда берганимдек, Ливанга қайтиб келаман", - дея Ҳаририйнинг сўзларини келтиради Al Arabiya.

Шу куни Ливан ОАВ вакиллари олдида чиқиш қилган Ливан президенти Мишель Аун эса “ҳукумат бош вазир озод этилишига эришиш учун барча керакли чораларни кўриши, ҳамда бу масала бўйича араб ва хорижий давлатлар билан мулоқотга киришгани” ҳақида маълум қилди.

"Бугун Саад Ҳаририйнинг истеъфоси билан юз берган нарса – бу инсон ҳуқуқларининг бузилиши. У асирда қолмоқда. Биз Саудия Арабистонининг ҳаракатларини Ливанга қарши тажовузкорлик акти сифатида баҳолаймиз", - дея айтиб ўтди Аун.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Саудияда мажбуран ушлаб турилгани айтилаётган Саад Ҳаририй баёнот берганди.