Американинг роботлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Boston Dynamics компанияси ўзининг Atlas номли одамсимон роботининг синов видеосини намойиш қилди.

Даставвал у платформалар узра бир нечта сакрашларни муваффақиятли амалга оширди. Тўсиқлардан ошиб ўтди. Сўнгра бир жойда 180 даражага айланди ва орқага ажойиб сальтони амалга оширди.