Машҳур актёр Ҳаррисон Форд йўл-транспорт ҳодисасига учраган аёлга ёрдам берди, деб ёзмоқда TMZ.

Хабар қилинишича, аёлнинг машинаси йўл четидаги ариққа тушиб кетган. Ундан ортда келаётган Форд ўз автомобилидан чиққан ва йўл-транспорт ҳодисасига учраган аёлга ёрдам беришга ошиққан. 

Актёр уни машинадан чиқариб олди ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келишларини кутиб турди. Аёл енгил жароҳатлар олгани айтилмоқда.