Қозоғистон Мажлиси раиси Нурлан Нигматулин молия вазири Бахит Султоновнинг эътиборини бошқа давлатлар томонидан олинган қарзларни мамлакатга қайтариш бўйича баҳсларга тезроқ ечим топиш муҳимлигига қаратди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Палата ялпи йиғилишида депутат Ирина Унжакова Грузия томонидан Қозоғистон олдидаги қарздорликни тўламаслик билан боғлиқ вазият 20 йилдан ортиқ вақт давом этаётганини айтган. Қарздорлик 1993 йилда юзага келган.

"Бу қарз масаласини шериклар билан ҳал қилишнинг уддасидан чиққанлиги – яхши, бироқ хотиржамликка берилишга асос бўла олмайди. Бунинг устига, ҳали қатор давлатлар билан қарздорликлар бўйича ечимини топмаган баҳслар бор", - дея мурожаат қилган Султоновга Нигматулин.

Нурлан Нигматулиннинг таъкидлашича, мамлакатга қарзларни қайтариш бўйича иш, унинг узоқлигига қарамай, самарали бўлиши мумкин. У ваколатли органларга Қозоғистон олдида қарзи бўлган бошқа давлатлар билан ҳам музокаралар ўтказишни тавсия қилди. Шунингдек, у молия вазирига шунга ўхшаш келишувларни имзолашда барча юридик экспертизаларни ўтказиш лозимлигини айтган. 

Шу билан бирга, Мажлис спикерининг таъкидлашича, қайтарилган қарздорликлар мамлакат бюджетини тўлдириши керак. "Қарз беришни билган, уни қайтаришни ҳам эпланг, айнан шу принцип бўйича ишлаш керак", - дея хулоса қилди Нигматулин.