Машъум фожиа: Тошкентда бир оиланинг уч қизи бирин-кетин вафот этди
Шу кунларда суд тиббий экспертизасининг натижалари маълум бўлди. Унга кўра, қизлар дори воситасини нотўғри истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлишган. Бу ҳақда UzNews.uz сайти экспертиза бўлиб ўтган Тошкент юқумли касалликлар шифохонасидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, қизларга паразитларга қарши "Вермокс" (кенг таъсир қилувчи антигельминт восита) тавсия қилинган. Бироқ дорихонадаги фармацевт шифокор ёзувини тўғри ўқий олмай "Верапамил" номли дорини бериб юборган. У юрак уруши бузилиши ва гипертоник инқирозларда қўлланилади.
Дори воситасини узоқ муддат мобайнида истеъмол қилиш оқибатида қизларда кардиоген шок – миокард қисқариш қобилиятининг пасайишига олиб келган. Бунда барча аъзолар ва тўқималарни қон билан таъминлаш бузилади. Ҳаётни таъминлайдиган ички органларнинг фаолиятини бузади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур иш юзасидан Олмазор тумани прокуратураси ЎзР ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми "а" банди, (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни сотиш, сақлаш ёки сотиш, ишларни бажариш ёхуд хизмат кўрсатиш, инсон ўлимига сабаб бўлса) билан жиноий иш қўзғатган.
Айни вақтда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.
Бош прокуратура уч опа-сингил ўлими бўйича расмий маълумот берди (видео)
3 опа-сингил ўлими бўйича қайси моддага асосан жиноят иши қўзғатилди?










