SpaceX ва Tesla компанияси асосчиси Илон Маскнинг маълум қилишича, у биткоинни ўйлаб топган инсон эмас. У бу ҳақда твиттердаги саҳифасида ёзди.

«Бу ёлғон. Дўстим бир неча йил муқаддам менга бир неча биткоинни юборганди, бироқ мен улар ҳозир қаерда эканини ҳам билмайман», - дея жавоб берган Маск биткоинни яратишга алоқадорлиги бўйича берилган саволга.

Шунингдек, миллиардер ўзга сайёралик экани ҳақидаги эски назарияни тасдиқлаган.

«Мен аввал ҳам айтганимдек, аниқ марсликман», - дея ёзди Маск.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX’даги собиқ амалиётчи Сахил Гупта миллиардер Илон Маск Сатоши Накамото тахаллуси остида биткоинни яратгани ҳақида маълум қилганди.