Корея Республикасининг Бирлашув вазирлигидан маълум қилишларича, КХДР раҳбарияти ўзининг ядровий дастури якунлангани ҳақида йил давомида эълон қилиши мумкин, деб хабар бермоқда Reuters.

«Экспертларнинг фикрича, Шимолий Кореяга бунинг учун икки-уч ой вақт талаб этилади, бироқ улар ўзларининг ядровий имкониятларини тахмин қилинганидан ҳам тезроқ ривожлантирмоқда, ҳамда биз Пхеньян ўзининг ядровий дастури якунлангани ҳақида йил давомида эълон қилиши мумкин эканини истисно қила олмаймиз», - дея маълум қилган вазирлик раҳбари.

Аввалроқ КХДРнинг Лос-Анжелесга эҳтимолий ядро зарбаси оқибатлари ҳисоблаб чиқилганди.