Ҳурматли сайтимизнинг азиз муштарийлари! Маълумки, бугун сайтимизда сайтимизга юборилган кўплаб мурожаатлар асосида «Обуна мавсуми. Мажбурлашлар авж олаётган бу соҳани ҳам тартибга солиш фурсати етиб келмадими?» мавзусида мақола эълон қилинди.

Таҳририят ушбу иллатни янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида журналистик суриштирув олиб боришга аҳд қилган. Шу мақсад йўлида янада кенгроқ информацияга эга бўлиш учун бизга сизларнинг ёрдамларингиз керак бўлади.

Сизни ҳам обуна бўлишга мажбурлашганми? Айнан қайси нашрларга, маошингиздан қанча ушлаб қолишган ёхуд неча пулдан йиғишга мажбурлашган? Обуна бўлган нашрингиз ўз вақтида ёки умуман етказилмаган ҳолатлар бўлганми? Бу ҳолатлар қай йўсинда амалга оширилган.

Таҳририятимизнинг info@kun.uz электрон почтаси ёки алоқа бўлимига ўзингиз гувоҳ бўлган ҳолатлар ҳақида ёзиб юборсангиз.