Жанубий Корея КХДРнинг кореялараро мулоқотга тайёрлигини маъқуллайди, деб хабар бермоқда Reuters.

Корея Республикаси президентининг расмий вакили КХДР ва Жанубий Корея ўртасида «қайноқ линия» очилишини катта, ижобий ўзгариш, деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан олий даражада музокаралар ўтказишга рози бўлгани, бу Пханмунжомдаги қуролсизлантирилган ҳудудда махсус алоқа воситаси ёрдамида рўй бериши хабар қилинганди.