Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

Ҳужжат билан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекфильм” акциядорлик жамияти, “Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси” масъулияти чекланган жамиятнинг агентлик ҳузурида “Мультипликацион фильмлар студияси” Давлат унитар корхонасини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

Шунингдек, агентлик тизимига кирувчи “Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси” масъулияти чекланган жамияти “Ҳужжатли фильмлар киностудияси” Давлат унитар корхонасига айлантирилади. 

“Ёшлар тажриба-ижодий 5-студияси” Давлат корхонаси эса “Ёшлар ижодий тажриба студияси” Давлат унитар корхонаси сифатида қайта номланади.