Хитой хорижда ўз ҳарбий-денгиз кучларининг иккинчи базасини қурмоқчи. South China Morning Post‘нинг Хитой армиясига яқин манбаларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, Хитой бу ҳарбий-денгиз базасини Покистонда қурмоқчи.

ОАВ маълумотларига кўра, Покистондаги база Арабистон денгизида стратегик позицияга эга бўлган Гвадар порт шаҳрида қурилади ва Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг хориждаги иккинчи базаси бўлади. Биринчиси Жибутида, АҚШ базалари ёнида 2016 йил августда қурила бошланган.

Янги базага 622 млн доллар ажратиш режалаштирилган.