12:48 / 26.01.2018
25746
Алимент тўлашга мажбур шахсга хорижга чиқиш бўйича қўйилган тақиқ қандай олиб ташланади?
Фото: Fotolia

Ассалому алайкум яқинда алиментлар масаласида ўзгартиришлар бўлган деб эшитдим. Эндиликда алиментни олдиндан тўлаб чет элга чиқиб кетиш мумкин экан. Шу қонун кучга кирганми?

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги  ЎРҚ-459-сон Қонунига асосан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-1-моддаси алимент тўлашга мажбур шахсга республикадан чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартибини назарда тутган қоидалар билан тўлдирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилган.

Унга кўра вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса, давлат ижрочиси тўлов ёки гаров шартномаси тўғрисидаги тегишли ҳужжат олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли органларни  қарздор жисмоний шахснинг республикадан чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади. 

Бунда гаров қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг икки юз эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим.

Мазкур қоида Қонун кучга кирган кундан эътиборан олти ой ўтгач, 2018 йил 11 июль кунидан амалга киритилади.

Top