18:28 / 03.05.2018
47839
Фото: Балиқни тутиб олган акулани ушлаган йиртқич қуш 

Флорида штатида истиқомат қилувчи фотосуратчи Док Жон соҳилбўйи бўйлаб сайр қилаётган пайтида тирноқларига кичик акулани ушлаб олган йирик скопа (балиқхўр парранда)ни тасвирга туширди. У олинган суратларни компьютерда катталаштирганида эса, акула ушлаб олинган балиқни тутиб турганини пайқаб қолди.

«Мен қачонлардир суратга олган энг яхши сурат (сифат эмас, маъно жиҳатидан)!» - дея маълум қилди фотосуратчи Фейсбукдаги саҳифасида. Баъзи фойдаланувчилар суратлар ҳақиқий эканига шубҳа билан қарашган, бироқ Жон «триллионтага бир» фото олганини иддао этишда давом этди.

Фото: Док Жон
Фото: Док Жон
Фото: Док Жон
Фото: Док Жон
Фото: Док Жон

 

Top