ФОЙДАЛАНУВЧИ ШАРТНОМАСИ
Изоҳ қолдириш хизмати фақатгина белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва изоҳ қолдириш хизматини фаоллаштирган фойдаланувчилар учун тақдим этилади.
Изоҳлар айнан қайси мақола ёки материал учун қолдирилган бўлса айнан ушбу мақола ёки материалнинг остки қисмида, хронологик кетма-кетликда эълон қилиб борилади.
Фойдаланувчи томонидан қолдирилган ҳар бир изоҳ модератор томонидан кўриб чиқилади. Изоҳнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган (тан олинган) Халқаро ҳужжатлар (конвенция, шартнома ва бошқ.), шунингдек умумэътироф этилган ахлоқ-одоб қоидаларига зид бўлмаслиги лозим.
Қуйидаги мазмундаги изоҳлар қолдирилиши тақиқланади:
- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш;
- шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш;
- ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш;
- корхона, муассаса ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказиш;
- маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишга чақириш;
- диний ва миллатлараро адоват қўзғатувчи, шунингдек шахсларнинг муайян гуруҳлари ўртасида норозиликлар ёки оммавий тартибсизликларни келиб чиқишига сабаб бўладиган чақириқлар;
- бирор бир динга эътиқод қилишга ёки унинг амалларини бажаришга даъват қилиш;
- мақола ёки хабар мавзусига дахлдор бўлмаган мазмундаги изоҳлар.
Юқорида қайд этилган мазмундаги изоҳлар веб-сайтда эълон қилинмайди.
Белгиланган талабларга мос келмайдиган (модератор назоратидан ўта олмаган) изоҳлар веб-сайтда эълон қилинмайди ва эълон қилинмаганлигининг сабаблари фойдаланувчига тушунтирилмайди.