«Бу жуда, жуда мураккаб бўлди. Жаҳон чемпионати баҳслари нуқтаи назаридан бу ғалаба энг қийини бўлди. У 2013 йилги даъвогарлар мусобақасига ўхшашдир. Ўшанда ҳам мен зўрға ғалаба қозонган эдим», — деган Карлсен ўйиндан сўнгги матбуот анжуманида. 

2016 йилги шахмат тожи учун ўтказилган тай-брейк Карлсен ғалабаси билан якунланди ва у ўз унвонини сақлаб қолди. 

«Тезкор шахмат» бўйича ўтказилган тай-брейк натижасига кўра, умумий ҳисоб 9-7 Карлсен фойдасига бўлган эди. Тай-брейк 4 ярим соатдан кўпроқ давом этди.