Магнитли улагичларни алмаштириш мумкин бўлгани сабабли турли гаджетларни қувватлантиришда фойдаланса бўлади. Бунинг учун магнитли штекерларни қурилма тирқишига қўйиш кифоя. Шундан сўнг, биргина ҳаракат билан кабелни электр манбаига улайсиз ва қувватлантирасиз. Кабелда бурчакли улагич ёддан чиқмагани ўзига хос қулайлик тақдим этади ва букилмайди.
Умуман, MagBull кабелини асраб-авайлаш хусусида ҳаддан ортиқ бош қотириш ҳам керак эмас. Унинг нейлонли қобиғи зирхли нимчалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган махсус иплар билан ўралган. Шу боисдан ҳам ишлаб чиқарувчи муддатсиз кафолат бермоқда.
MagBull кабелининг узунлиги 2 метрни ташкил этади. Кабель microUSB ва USB Type-C тирқишли Android қурилмалари ва Apple гаджетларига мос тушади. Бундан ташқари, USB Type-C тирқишли замонавий ноутбукларни ҳам қувватлаш мумкин.
MagBull кабелини ишлаб чиқариш учун зарурий маблағ тўпланган, аммо унга Indiegogo орқали 19 долларга буюртма бериш мумкин.



