Бош мақсадга эришишда Стратегиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга бориб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш;
барча даражада таълим сифати ва қамровини ошириш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашувчанлигини таъминлаш;
илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш
ва самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар натижаларини кенг жорий этиш учун таълим, илм-фан ва тадбиркорликни интеграция қилишнинг таъсирчан механизмларини яратиш;
инновациялар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларга давлат ва хусусий маблағлар киритилишини кучайтириш, бу соҳалардаги тадбирларни молиялаштиришнинг замонавий ва самарали шаклларини жорий этиш;
бошқарувнинг замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш орқали давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
мулкчилик ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, рақобатбардош бозорлар ташкил этиш ва бизнес юритиш учун тенг шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш;
барқарор фаолият юритадиган ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани яратиш.
Стратегиянинг асосий йўналишлари:
фан, ихтирочилик ва технологиялар трансферини ривожлантириш;
инновацион фаолиятни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;
инфратузилма ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш;
таълим тизимини такомиллаштириш ва инсон капиталини ривожлантириш;
рақобатни ривожлантириш ва маъмурий тўсиқларни камайтириш.



