Рағбатлантирувчи тўловларни татбиқ қилиш учун тиббиёт ходимлари иш ҳақининг кафолатланган қисми ҳисоблаш тартиби ва даражаси ўзгаришсиз сақланиб қолди.
Тўловларнинг янги тартиби оилавий шифокорлар ва ҳамширалар ишларининг индивидуал натижаларини ҳисобга олади. Шифокорнинг меҳнатни баҳолаш бўйича белгиланган мезонларга мувофиқ аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ва натижавийликка эришишга қўшган ҳиссасига қараб қўшимча иш ҳақи ҳисобланади.
"Соғлиқни сақлаш вазирлиги натижавийлик мезонларини белгилаб берди. Максимал кўрсаткичларда тиббиёт ходимлари маоши умумий ҳисобда икки бараварга оширилади. Янги тизимга кўра, тиббиёт ходимларининг қўшимча маоши кафолатланган иш ҳақи таркибига кирмайди. Мамлакатнинг тоғли ва чекка ҳудудлардаги фаолияти учун коэффициентни ўз ичига олмайди", - дейилади хабарда.
Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 1 октябрдан 31 декабргача - 157,5 миллион сом, 2019 йилнинг 1 январидан йилига эса 630 миллион сомни ташкил қилиши кўзда тутилган.



