Олий таълим тизимида Ислом тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган “Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси иш фаолиятини бошлаган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 60,5 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 млн. АҚШ доллари ва Ўзбекистон Республикаси улуши 12,81 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.
Лойиҳанинг асосий мақсади республика миқёсида 50 та ОТМни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.



