“Адолат” СДП Тошкент шаҳар, Олмазор тумани кенгаши, 24-Сағбон сайлов  округи депутати Луиза Ҳикматова ҳамда хусусий тадбиркор Муҳаммадбобур Ходжаев билан ҳамкорликда мазкур тумандаги “Ат-Термизий” жомъе масжидида имконияти чекланган (кар-соқовлар) инсонларга намоз ўқишлари учун алоҳида хона ажратилиб, мониторда “Surdo online Uzbekistan” дастури ўрнатилди.

Унда сурдо таржимон масжид имом хатибининг маърузасини сурдо онлайн тарзда имконияти чекланган (кар-соқовлар) инсонларга етказиб беради. Ўз навбатида, 12 июль кунги жума номозида “Ат-Термизий” имом хатиби Роббимқул Муҳаммадиев ва жума намозига йиғилган юртдошларимиз мазкур лойиҳани жорий этган саховатпеша инсонлар ҳақига дуо қилишди.