Портал орқали халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича ғоя ва таклифларни тўғридан тўғри вазирликка юбориш мумкин.

Таклиф юбориш учун вебсайтда сўралган маълумотларни тўлдириш керак. Юборилган аризалар вазирлик томонидан кўриб чиқилади ва мурожаат эгаси билан боғланилади.

Истиқболли кўринган ғояларни амалиётда ишлатиш бўйича унинг эгаси билан ишланади.

Сайт статистикасига кўра, ҳозирга қадар 115та ғоялар келиб тушган.